22:19 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Жамоатчилик танқиди боис Бухоронинг туризм логотипи ўзгартирилади

30.11.2017 12:35 msk

Фарғона

Бухорнинг брак қилинган логотипи
Жамоатчилик томонидан танқид қилинган Бухоронинг туризм логотипи ўзгартирилади. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” нашри Давлат туризм қўмитасининг ҳудудий бошқармасига таяниб хабар қилди.

Ҳозир Давлат туризм қўмитаси янги танлов ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда, унинг натижаси бўйича Ўзбекистоннинг қўҳна ва машҳур шаҳрининг янги логотипи танланади. Маҳкама танқид ишида фаол қатнашган жамоатчиликни янги логотипни яратишда ҳам шунақа фаол иштирок этишларини сўради.

Шу билан бирга, олдинги логотип ҳам танлов давомида тасдиқланиши керак эди. Бу ҳақда 2015 йил май ойида эълон қилинганди. Бироқ кўпчилик танлов билан қизиқмади, шунинг учун ҳам логотип устидаги ишлар тўхтаб қолган эди.

Натижада, 2017 йил ноябрда таниқли тарихчи олимлар, зиёлилар, халқ вакиллари ва эл-юрт ҳурматига сазавор фаоллар фикрларини ўрганган ҳолда ҳамда Бухоро вилоятининг туризм брендини ишлаб чиқиш бўйича ижодий гуруҳ тавсияларини эътиборга олиб Бухоронинг янги логотипи тақдим этилди.

Бу сўнгги ой давомида Ўзбекистонда тақдим этилган ҳамда рад этилган туризм логотипларининг иккинчисидир. Куни-кеча Фарғонанинг янги туризм логотипи жанжал келиб чиқишига сабаб бўлди: Россия Brandson брендинг агентлиги Фарғонанинг янги туризм логотипи Россиянинг миллий туризм бренди - “Чарующая Россия” логотипидан нусха олганига эътибор бериб қолди. Ўзбекистон давлат туризм қўмитаси бу ахборотни текшириб, мазкур логотипдан воз кечишга қарор қилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги