22:24 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Россия Ўзбекистонга Темурланг китоби ва энг қўҳна Қуръоннинг факсимал нусхаларини топширди

30.11.2017 09:35 msk

Фарғона


Россия Фанлар академияси “Темур тузуклари” ва бошқа қўҳна қўлёзмаларнинг факсимал нусхаларини топширди. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда.

Совға 28 ноябрь куни, икки кунлик “Вақт чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси – келажак маърифатининг негизи” дея аталувчи медиафорум доирасида топширилди. Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти вакиллари Ўзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтига “Темур тузуклари”дан ташқари Усмон Қуръонининг энг нодир нусхаларидан бири бўлган “Катта Лангар”, “Девони Султон Ҳусайн Бойқаро” шеърий тўплами ҳамда тарихий рисола “Равзатус-Сафо” (Поклик боғи) нусхалари топширдилар. Шу вақтнинг ўзида Франция Фанлар академияси ўзбек вакилларига “Мерожнома” қўлёзма китобининг нусхасини совға қилди.

Мазкур ҳужжатларнинг барчаси VIII-XV асрларга тааллуқли. Факсимал нусхалар Австриянинг Mueller&Schindler нашриёти томонидан қоғозга зар босиш технологияси бўйича тайёрлаб, аслига ўхшатилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги