22:28 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Янги давлат корхонаси Тошкентни озиқ-овқат билан таъминлайди

30.11.2017 09:31 msk

Фарғона

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат пойтахтини асосий қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлайдиган “Toshkent agro zaxira xizmat” давлат корхонасини барпо этди. Тегишли қарор 25 ноябрь куни кучга кирди, дея маълум қилади “Фарғона” махбири.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги янги корхонанинг муассислари бўлиб чиқдилар. “Агро захира хизмат” шаҳарнингн барча туманларига ўз вақтида озиқ-овқат етказиб бериш учун масъул бўлади ва шу билан ички истеъмол бозоридаги нархларнинг барқарорлашувига кўмак беради. Корхона шунингдек, қуйидаги ишлар билан шуғулланади:

- агрофирмалар, фермерлар ва деҳқон хўжаликларидан қишлоқ хўжалик ва чорва маҳсулотларини сотиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш, консервалаш ва аҳолига сотиш;

-ички истеъмол бозорига етарли миқдорда маҳсулот етказиб бериш йўли билан қиш мавсумида ушбу маҳсулотлар нархининг сунъий кўтарилишининг олдини олиш бўйича чораларини кўриш;

- Тошкент шаҳар туманларида агрофирмалар, фермерлар ва деҳқонлар аҳолига ўз маҳсулотларини воситачиларсиз, тўғридан-тўғри сота олишлари учун павильонлар ва расталар ташкил этиш;

- давлат корхонаси озиқ-овқатнинг етарли миқдордаги захирасини ишлаб чиқариш учун унга Тошкент вилоят Оҳангарон туманида асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 10 минг гектардан кам бўлмаган ер майдони (улардаги самарасиз фойдаланилаётган ва “бўш турган” бинолари билан) ажратиб берилади. Шунингдек, чорвачиликни ривожлантириш (гўшт ишлаб чиқариш) учун 20 минг гектардан кам бўлмаган ер ажратиб берилади. Мазкур ерлар агрофирмалар, фермерлар ва деҳқон хўжаликларига мақсадли фойдаланиш учун ижарага берилади. Тижорат банкларига янги давлат корхонасига муддати уч йилдан кам бўлмаган имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги