22:26 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Мирзиёев Қамбарота ГЭС-1 акцияларини ҳарид қилиш имкониятлари билан қизиқди

29.11.2017 00:28 msk

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Қамбарота ГЭС-1 қурилишида акционерлик иштироки имкониятлари тўғрисида билдирди. “Азаттык” радиоси хабар беришича, бу ҳақда Жўқўрғу Кенеш (мамлакат парламенти) мажлисида Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков билдирди.

Исақовга кўра, бу масала икки мамлакат президентларининг яқинда бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган. “Бунгача улар “Қамбарота-1” қурилишига қарши чиқишганди. Энди бўлса қўллашяпти. Бундан ташқари, Ўзбекистон бу лойиҳада акциядорлардан бири сифатида иштирок этиши мумкин. Биз бу ГЭСни Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа қўшни мамлакатлар кўмагида қуриб биткизишимиз керак”, - дея ўзбек ҳукуматининг позициясини таърифлади бош вазир.


Президентлар Атамбаев ва Мирзиёев учрашуви. Қирғизистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев музокаралари якуни бўйича Қамабарота гидро-электр станциялари қурилиши тўғрисида Ўзбекгидроэнерго ва Қирғизистон Миллий энергетик холдинг компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолангани ҳақида октябрда хабар берилганди.

Норин дарёсида Қамбарота ГЭС №1 ва №2 қурилиши лойиҳалари 1988 йилда СССР даврида тасдиқланганди. Ўша йилнинг ўзида қурилиш бошланган, бироқ маблағ етишмовчилиги боис 1994 йилда тўхтатиб қўйилганди. Ўша пайтга келиб ишларнинг 25 фоизи бажарилган. 2008 йилда Россия кўмаги билан қурилиш ишлари қайта бошланган, 2009 йилда эса Россия ҳукумати Қирғизистонга ГЭС-1 қурилиши учун фоизсиз кредит ажратиб берганди. 2010 йилда ГЭС-2нинг биринчи агрегати юргизилди.

Бироқ шундан кейин Россия билан ҳамкорлик тўхтаб қолди. 2012 йилда ГЭСни “Русгидро” компанияси қуриб битириши тўғрисидаги келишувга эришилди. Бироқ 2016 йилда Қирғизистон ҳукумати мазкур битимни бузиш ташаббуси билан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ўлган президенти Ислом Каримов Қирғизистондаги “Қамбарота” ва Юқори Норин каскадлари ГЭСларининг ҳамда Тожикистондаги Роғун ГЭС қурилишига тиш тирноғи билан қарши эди. У ҳатто агар сув ресурслари тақсимотида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон манфаатлари эътиборга олинмаса, уруш келиб чиқиши мумкин, дея билдирган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги