22:25 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ҳаракатига тушиб қолди

29.11.2017 00:27 msk

Фарғона

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги Ўзбек-корея бизнес-форумида нутқ сўзлаяпти
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш учун ҳаракатларини қайтадан бошлади. Бу ҳақда республика президенти Шавкат МирзиёевСеулда ўтган бизнес-форумда билдирди, дея хабар беради “Газета.uz”.

У Корея Республикаси Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалаларида Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси"ни имзолаган биринчи давлат бўлиб қолганини қайд этиб ўтди. Podrobno.uz хабарига кўра, ушбу ҳужжат Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги ва Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ўртасида ўтган музокаралар давомида имзоланган. “Йўл харитаси”га кўра, Сеул ташкилотга аъзо бўлишнинг натижасини баҳолаш, миллий қонунчиликнинг ЖСТ келишувлари талабларига мослиги экспертизаси ҳамда техник, консультатив ва манфаатдор вазирлик ва ташкилотларга мутахассислар кўмагини беради.

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига киришга 1994 йилда ариза берган ва ишчи гуруҳларнинг учта учрашувларида иштирок этган. Бу жараён 2005 йил октябрда, Андижондаги фожиавий воқеалардан сўнг тўхтаб қолган. Шунга қарамай, Ўзбекистон ЖСТ талабларига мос келиш учун ўз қонунчилигини замонавийлаштиришда давом этган, 2013 йилда мазкур ташкилотнинг котибиятидан унга кириш бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёргарлик кўриш учун кўмак сўраган. Шу мақсадда Тошкент Европа иттифоқида 1 млн АҚШ доллари миқдорида грант сўраган (бироқ пул ажратилгани тўғрисида хабарлар бўлмаган).

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги