22:29 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Махсус тренерлар Ўзбекистоннинг қишлоқ аҳолисини туристларга хизмат қилишга ўргатадилар

28.11.2017 18:33 msk

Фарғона

Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисини туристларни тўғри қабул қилишни ўргатадиган тренерларни тайёрладилар. Бу ҳақда 20 ноябрь куни республика Туризм давлат қўмитасининг сайти маълум қилди.

17 ноябрь куни икки поток курсантларига – тренерллар ва регионал вакилларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Улар қишлоқ аҳолсига меҳмон уйлари барпо этишни ўргатадилар.

Европа иттифоқининг “Марказий Осиёда барқарор иқтисодий ривожланиш мақсадида қишлоқ ва экологик туризмни кучайтириш” лойиҳаси доирасида Меҳмон учун уйлар очилиши режалаштирилмоқда. Дастурнинг моҳияти - Осиё мамлакатларининг меҳмонхоналар йўқ ҳамда ғарб тушунчаларига мос келувчи меҳмондорчилик маданияти ривожланмаган чекка жойларида сайёҳлик инфратузилмаларини барпо этишдан иборат. Қишлоқ аҳлини ўргатиб қўйилса, уларнинг ўзлари саёҳатчиларни тўғри қабул қилишлари мумкин бўлиши тахмин қилинмоқда.

Лойиҳани амалга оширишга қаратилган дастлабки қадамлар қўйилди. 2017 йил августида Давлат туризм қўмитаси Тошкен вилояти аҳолисини меҳмонлар учун уйлар очишга чақирди. Ўша ойнинг ўзида Ўзбекистон Хусусий туристик агентликлари уюшмасининг экспертлари Сурхондарё вилоятида бир нечта тематик тренинглар ўтказдилар. Бироқ шу чоққанча гап бир-бирига боғлиқ бўлмаган ташаббуслар ҳақида бўлган, бироқ системали равишда ўқитишлар бўлмаган.

Ҳозир тематик туристик сайтларда Ўзбекистонда фаолият юритаётган ўн бешга яқин меҳмон учун уйларнинг рўйхатини кўриш мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати ноябрь бошида ўзининг қарори билан сайёҳларга тунаш учун жойлаштириш воситасига қайта ўзгартирилган ер усти транспорти (автофургон, трейлер, автоуй ва бошқалар) расман жойлаштириш воситаларидан фойдаланишга рухсат берди. Сайёҳларни бундай жойлаштириш шакли учун ҳам туристик йиғим худди меҳмонхона ёки пансионатларда каби – ҳар кунги яшаш учун ЭКИҲнинг 10%и миқдорида ундирилади ($1,86 атрофида). Яна бир янгилик аҳоли пунктларидан ташқарига автомобилларда ёки гуруҳ тартибида автбобусда саёҳат турларини танлаганларга тегишли бўлиб, расмийлар туроператорларга бунақа фуқароларни вақтинча пропискага қўйиш ўрнига уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари схемаси, саёҳат пайтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган электрон шаклдаги рўйхатини тақдим этишига рухсат берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туризм – пахтачиликка нисбатан бир неча баробар кўп даромадлироқ эканлиги ҳақида гапирди. Президентга кўра, 2017 йилда Самарқанд вилоятига келган сайёҳлар вилоятда турли хизматлар ва товарлар учун жами 480 миллиард сўм ($59,6 млн) сарфлаган. “Ваҳоланки, вилоятдаги барча фермерларнинг йил давомида оғир меҳнат қилиб етиштирган пахтаси ҳисобидан олган фойдаси атиги 52 миллиард сўмни ташкил этади”, дея таъкидлаб ўтди Мирзиёев.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги