22:27 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонда Мудофаа саноати давлат қўмитаси тузилди

28.11.2017 18:32 msk

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни имзолаган фармонида билан мудофаа саноати давлат қўмитасини тузди, дея хабар беради UzNews.uz. Янги тузилма ҳукуматнинг ташқи савдо фаолияти, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль ва электр саноати, маҳсулотни стандартлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича комплекси таркибига киради. Ўз навбатида, давлат қўмитаси таркибига учта давлат корхоналари – Ўзмахсусимпекс (қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ҳарид қилиш ҳамда уларни эксплуатациядан чиқариш ва утилизацияси билан шуғулланади), “Восток” Илмий-ишлаб чиқари бирлашмаси давлат унитар корхонаси (машинасозлик) ва Чирчиқ авиация ремонт заводи киради.

Ҳужжатга кўра, янги давлат органи Ўзбекистон армиясини қурол-аслаҳа, ҳарбий техника, ҳарбий-техник ва кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа материаллар таъминоти билан шуғулланади. Қўмита, шунингдек, мудофаа буюртмаларини расмийлаштиришда ҳамда мудофаа ишлаб чиқаришини ташкил этишда ягона давлат сиёсатини юритиш учун масъул бўлади.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 июлдан бошлаб ҳарбий-техник воситаларини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва тугатиш ишлари Мудофаа саноати давлат қўмитаси томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг бошида президент Шавкат Мирзиёев ҳарбий қўшинни замонавий қурол-аслаҳа ва техника билан таъминлаш учун Ўзбекистонда ўз ҳарбий-саноат комплексини яратишни таклиф қилганди.

Global Firepower халқаро таҳлилий компания ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг ҳарбий бюджети 70 млн долларга тенг бўлиб, республика армияси минтақадаги энг кучли деб тан олинган. Унинг таркибида 420 та танк, 715 та пиёдалар жангавор машиналари, 109 та бароварига отиладиган ўқлар тизими (систем залпового огня) бор. Республика ҳарбий-ҳаво кучлари таркибига 175 та самолёт (улардан 69 таси қирувчи-тутувчи самолёт) ва 70 та вертолётлар кирган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги