22:23 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкентда ўткинчилардан газланган ичимлик суви талаб қилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими жиноий жавобгарликка тортилади

28.11.2017 18:29 msk

Фарғона

Мустақиллик майдонидаги милиционер, Тошкент. Фото © “Фарғона”, 2009
Мустақиллик майдонида айланиб юрган фуқаролардан кока-кола ва ширинликлардан иборат пора талаб қилгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон пойтахти Юнусобод тумани ИИБга таянган ҳолда UzNews хабар берди.

Мустақиллик майдонида айланиб юрган 1990 ва 1994 йилда туғилган фуқаролар милиция ходими томонидан ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилган. Шундан сўнг, уларнинг шахсини тасдиқлаш учун "Туркистон саройи" рўпарасидаги милиция постига боришларини сўраган. Милиция ходими агар унга "Coca-Cola" ва ширинликлар олиб келиб беришса, уларни қўйиб юборишга ваъда берган. Аммо, фуқаролар, уларда фақатгина 10 000 сўм нақд пул борлигини айтиб, пулни ходим дафтари ичига солиб қўйишган. Жабрланувчилар эса бутун мулоқотни мобиль телефонларига ёзиб олишган.

Фуқаролар ашёвий далиллар билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишган. Тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг, милиция ходими ўз айбига иқрор бўлган ва уни ички ишлар органларидан ҳайдашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур моддага асосан, жиноятчи энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима тўлаши ёки озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги