22:22 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик агрономларни Ставрополь ўлкасида пахта етиштириш ишига жалб қилишмоқда

22.11.2017 00:23 msk

Фарғона

Ўзбекистонлик агрономларни Ставрополье ўлкасида (Россия) пахта етиштириш масалаларини ҳал қилишга жалб қилдилар. Уларнинг фикрлари 18 ноябрь куни Будённовскда ўтган йиғилишда тингланди, дея маълум қилади Ставрополье Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.


Ставрополь хирмони. Ставрополь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Ставропольеда ғўза етиштириш 1930 йилда бошланган. Ўшанда 120 минг гектар ерга ғўза экилар ва йилига 60 минг тоннадан пахта ҳосили териб олинарди. Бироқ 1954 йилда мамлакат жанубида пахта етиштириш тўхтатиб қўйилди, бунинг сабаби: иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслик ва Ўрта Осиё республикаларида кенг кўламда пахта етиштириш бўлиб қолди. Бугунги кунда ўлкада ғўза учун аттиги 50 гектар ер ажратилган. Дастлабки тахминларга кўра, экин майдонларини 120 минг гектаргача етказиш мумкин.

1993 йилдан бошлаб Прикумск тажриба-селекция станциясида ғўзанинг олтита нави чиқарилган ва давлат реестрига киритилганди. Сўнгги 15 йил давомида Ставрополь ва Астраханнинг пахтачи-олимлари тезпишар ўрта толали, ҳосилдорлиги суғорилмайдиган майдонларда 15-18 центнер, суғориладиган майдонларда 25-30 центнерга тенг ғўза навларини яратдилар,

Ставрополь ўлкасининг шарқий қисмида 2018 йилдан бошлаб ғўза экиладиган бўлди. Шу муносабат билан ўлкада экин майдонларининг структуралари ўзгартирилмоқда. Пахтакорларга давлат томонидан ёрдам ваъда қилинмоқда. Ўлка ҳукумати раисининг ўринбосари Эркинбек Алимовга кўра, яқин орада Ставрополь ўлкаси, Астрахан ва Волгоград вилоятлари ҳудудларида пахтачилик соҳасида қатор инвестициявий лойиҳалар амалга оширилади.


Ставрополь ўлкасижа пахта етиштириш муаммолари муҳокама қилинмоқда. Ставрополь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Олдинроқ “Фарғона” Туркманистондан Астрахан вилоятига кўчиб келган Фурсовлар оиласи “Хлопок” МЧЖ тузиб Вавилов номли Бутунроссия ўсимликшунослик илмий-текшириш институти ёнидаги далаларда пахта етиштираётгани ҳақида ҳабар берганди. Фурсовлар чиқарган янги ғўза навлари астрахан шароитига мослашган, сувсизликка чидамли ва ўғит массасини кўп талаб қилмайди. Кейинроқ Астраханда ҳосилдорлиги юқори бўлган пахта навининг уруғчилик жамғармаси тузилди, бу навдаги пахтанинг ҳосилдорлиги 40 чентнергача етади.

Фурсовлар пахтани комбайн ёрдамида терадилар. Ставропол ўлкасида ҳам экиш, культивация ва пахта теримга мослашган техникалар мавжуд.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги