21:48 msk, 17 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тошкент-Душанбе авиарейсларига чипталар яна арзонлади

20.11.2017 18:08 msk

Фарғона

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авикомпанияси Тошкентдан Душанбега ва Душанбедан Тошкентга парвозлар учун чипталар нархини 25 фоизга арзонлаштирди. Авиаташувчининг сайти маълум қилишича, энди Тожикстон пойтахтига 65 еврога учиб борса бўлади (676 сомони ёки 611.195 сўм). Икки томонга сафар учун 130 евро кетади.



Икки мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри авиарейслар 25 йиллик танаффусдан сўнг 2016 йилда қайта тикланди. Душанбедан Тошкентга биринчи техник рейс 2017 йил 10 февралида бажарилди: Тожикистоннинг Somon Air авиакомпаниясига қарашли учоғи Ўзбекистон пойтахтига авиарасмийлар, журналистлардан иборат делегацияни ва 14 нафар йўловчини етказиб келди.

Тошкент-Душанбе йўналиши бўйича “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” авикомпаниясининг биринчи мунтазам рейси 11 апрель куни амалга оширилди. Ўшанда бир томонга авиачиптанинг нархи $140 (119 евро) эди. “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” октябрда икки марта авичипталар нархини пасайтирди – аввал 97 еврога, кейин эса 87.5 еврога.

Самолёт икки пойтахт ўртасидаги масофани 45 дақиқада учиб ўтади. Тошкентдан бошқа мамлакатларга учмоқчи бўлган тожикистонлик йўловчилар аэропортнинг транзит ҳудудида 48 соатгача визасиз тартибда бўлишлари мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги