06:41 msk, 23 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Немислар Ўзбекистонга миллиард евро инвестиция киритадилар ва “фольксвагенлар” ишлаб чиқаришни ўргатадилар

20.11.2017 00:58 msk

Фарғона

ЎзбекистонРеспубликаси бош вазири Абдулла Арипов, Siemens AG раёсати аъзоси Роланд Буш, Россия ва Марказий Осиёдаги “Сименс” директори Дитрих Меллер
Германиянинг етакчи банклари Ўзбекистонга 950 млн евро ажратиб беради. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Мюнхенда ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми давомида тегишли битимларни имзолади, дея маълум қилади ЎМБ матбуот хизмати.

Энг йирик келишув DeutscheBank AG билан имзоланган бўлиб, унинг миқдори 500 млн. еврони ташкил этади. У Ўзбекистонда кенг кўламли инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Шунингдек, Commerzbank AG билан 350 млн. евро ҳамда AKA Bank билан 100 млн. евро микдоридаги келишувлар имзоланди. Улар инвестиция лойиҳалари, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришни назарда тутади. Имзоланган заём келишувлари «кафолатланмаган», яъни давлат кафолати тақдим этилишини талаб қилмайди, дея хабарда таъкидланади.

Ўзбекистон делегациясининг Германияга расмий ташрифи ва Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми доирасида JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси Volkswagen Amarok пикапларини ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисидаги келишув имзоланда. Лойиҳа 2018−2019 йилларда амалга оширилади, дея хабар қилди JV MAN Auto-Uzbekistan матбуот хизмати.

Келишув Ўзбекистонга янги автоишлаб чиқарувчи - Volkswagen брендининг кириб келишини англатади. Мазкур компания автотранспорт воситалари ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги етакчи учталик рўйхатидан ўрин олган.

Amarok — Volkswagen моделлар гуруҳи тизимидаги ўрта ҳажмли пикап ҳисобланади. Автомобиль бошқарувчанлик, улкан асосий чироқлар, юқори юк ташувчанлик ва бошқа техник хусусиятлар - доимий тўлиқ 4MOTION узатмалар, 8 босқичли тезлик узатиш қутиси ва 3 литр ҳажмга эга V6 TDI мотор билан ўз синфида алоҳида ажралиб туради.

JV MAN Auto-Uzbekistan катта ҳажмли (юк ташиш хусусияти 15 тоннадан 50 тоннагача) юк машиналари ва йўловчи техникалари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Корхонага 2009 йилда асос солинган ва Самарқанд вилоятида жойлашган. Компания 50 дан зиёд номда махсус техникалар, жумладан автобуслар, самосваллар, бетон, сув, чиқинди ташувчи машиналар ишлаб чиқаради.

Volkswagen AG қароргоҳи Вольфсбургда (Германия) жойлашган бўлиб, дунё ва Европадаги энг йирик автоишлаб чиқарувчилардан ҳисобланади. 2016 йилда компания 10,3 миллиондан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди Концерн таркибида 12 та бренд мавжуд бўлиб, уларнинг 7 таси: «Volkswagen — енгил автомобиллари», Audi, Seat, Skoda, Bentley, Bugatti, Lamborghini, Porsche, Ducati, «Volkswagen тижорий автомобиллари», Scania ва MAN Европа брендлари ҳисобланади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги