01:21 msk, 18 Январь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон Ўзбекистон чегарасида яна битта алюминий заводи қуради

20.11.2017 00:56 msk

Фарғона

Тожик алюминий заводи
Тожик алюминий компанияси (ТАЛКО) 2018 йилда янги алюминий заводи қурилишини бошлайди. Бу ҳақда ТАЛКО ахборот-таҳлилий департаментининг раҳбари Игорь Саттаров Душанбеда ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради “Азия-плюс”. Янги корхона Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти чегарасига яқин ерда жойлашган Турсунзода шаҳрида фаолият юритаётган ТАЛКО заводи ёнида қурилади.

Завод қурилиши тўғрисида Хитойнинг Yunnan компанияси билан келишув президент Имомали Раҳмоннинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида эришилганди. Айни пайтда Yunnan дастлабки техник-иқтисодий асосларни тайёрлаб бўлди ва ҳозирги фурсатда лойиҳани ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда. Янги заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 503 минг тн бирламчи алюминий. Таққослаш учун ҳозирда ишлаётган завод йилига 517 минг тн бирламчи алюминий ишлаб чиқаради.

Қурилишга 1.6 млрд доллар пул кетиши режалаштирилмоқда, объект бир ярим йил ичида эксплуатацияга топширилиши керак.

“Янги завод Тожикистон учун юқори саналган иш ҳақи тўланадиган 1,1 мингта янги ишчи ўринлари яратиш имкониятини беради. ”

Қайд этиш жоиз, сўнгги йилларда Тожикистоннинг стратегик объеклари қаторидан ўрин олган ТАЛКО бирламчи алюминийнинг жаҳон бозоридаги нархлари тушиб кетгани боис аста-аста ишлаб чиқариш ҳажмини пасайтирмоқда. Мисол учун, 2010 йилда завод 348.8 минг тонна алюминий ишлаб чиқарган бўлса, 2017 йилнинг биринчи уч чорагида бу кўрсаткич 76 минг тоннани ташкил этди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги