21:49 msk, 17 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ҳукумати ахборот технология мутахассисларини ватанга қайтишни таклиф қилиб, уларга Тошкент пропискасини ваъда қилмоқда

13.11.2017 18:02 msk

Фарғона

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хорижда яшайдиган юқори малакали ватандошларни ватанга қайтишга ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасида кадрлар тайёрлайдиган республика таълим муассасаларини ривожлантиришда иштирок этишга чақирди.

Вазирлик биринчи навбатда PhD илмий даражасига эга бўлган олимларни – Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Ахборот информациялари университети, Имха униврситети ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган мактабда ишлашга тайёр бўлган тажрибали менежерлар, илмий ноширларни, муаллимлар ва бошқа мутахассисларни изламоқда, дея хабар беради Podrobno.uz вазирликка таянган ҳолда. Шу билан бирга, ахборот агентлиги алоқа учун Ахборот қўмитасининг электрон манзилини бермоқда (HR@mitc.uz).

Маҳкама давлат томонидан ватанга қайтадиган экспертларга барча зарур шароитларни яратиб беришга, жумладан, катта маош, илмий-тадқиқот лойиҳаларни молиялаш, ипотеканинг махсус дастурини ҳамда Тошкент шаҳрида доимий пропискадан ўтказишга ваъда қилмоқда. Вазирлик билдиришича, яхши натижаларга эришилган тақдирда юқори малакали мутахассисларни “бошқа бонуслар” ҳам кутмоқда.