23:07 msk, 18 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Тошкентда журналист Бобомурод Абдуллаев куппа-кундузи йўқолиб қолди

29.09.2017 14:48 msk

Фарғона

Бобомурод Абдуллаев. Журналистнинг Фейсбукдаги шахсий саҳифасидан олинган фотосурат
"Фарғона” агентлигига маълум бўлишича, таниқли журналист, спорт шарҳловчиси Бобомурод Абдуллаев Тошкентда йўқолиб қолган.

Турли пайтларда “Озод Европа” радиоси ўзбек тили хизмати, “Туркистон-пресс” ахборот агентлиги ва Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) билан ҳамкорлик қилиб келган журналист 27 сентябрь куни изсиз йўқолган.

Айни пайтда Бобомуроднинг қариндошлари унинг қаердалиги борасида тахмин ҳам қила олмаяптилар. Унинг рафиқаси ёрдам сўраб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилмоқчи. “ Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси раҳбари Надежда Атаева тақдим этган маълумотга кўра, Абдуллаев сўнгги пайтда ортидан кузатув қўйилганини сезиб қолган.

Бобомурод Абдуллаев – “Ўзбек марши” дея аталган қўшиқнинг муаллифи. (видеони кўринг).

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги