19:32 msk, 26 Сентябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Ташқи ишлар раҳбари Human Rights Watch делегациясини қабул қилди

10.09.2017 17:41 msk

Фарғона

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 7 сентябрь куни Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти  делегациясини қабул қилди, деб ҳабар қилади ташқи ишлар бошқармасининг матбуот хизмати.


Хью Уилямсон, Абдулазиз Камилов, Стив Свердлоу. Ўзбек ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг сурати

Делегация Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлим бошлиғи Хю Уилямсон ва Марказий Осиё бўйича офис раҳбари Стив Свердлоулардан ташкил топган.

Жумладан, учрашувда Ўзбекистоннинг янги стратегик ҳаракатлари Human Rights Watch билан конструктив ҳамкорликга имкон очаётганлигини қайд килиб ўтилди. Меҳмонлар Тошкент шаҳрида давлат ва нодавлат тузилмаларида жуда кўплаб ўтказилган учрашувлардан олган таассуротлар ҳақида сўзлаб бердилар.

 Эслатиб ўтамиз, Human Rights Watch делегацияси Ўзбекистонга 2017 йил сентябр ойининг бошида ташриф буюрган эди. Ташкилотнинг ваколатхонаси Тошкентда 1996 йил очилган, лекин 2007 йилдан бошлаб бу ташкилот, мамлакатда фаол ишлаш имкониятисиз, фақатгина Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинганлигича сақлаб қолинган, чунки Human Rights Watch вакилларига аккредетацияни узайтиришга ўзбек томони рози бўлмаган. 2011 йил июнь ойида Ўзбекистон Олий суди Адлия вазирлигининг HRW ваколатхонасини тугатиш ҳақидаги даъво аризасини қондирди. Абдулазиз Камилов 2017 йил 5 июлда бўлиб ўтган ҳамюртлар билан  жонли онлайн мулоқотда Ўзбекистон Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти билан ҳамкорликка тайёр эканлигини айтиб ўтган .

Делегация юқори мартабали ўзбек давлат расмийлари, жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий суд, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази ходимлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Шунингдек, делегация ҳуқуқ фаоллари, журналистлар, яқинда озод этилган сиёсий маҳбуслар билан ҳам учрашди. Шундан сўнг 5 сентябрда мазкур ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича ўз мажбуриятларини амалга ошириш учун янги сиёсат даврини ишлатиш, сиёсий маҳбусларни озод этиш, қамоқхоналардаги қийноқ ва азобларни тўхтатиш, мажбурий пахта теримидан воз кечишга чақирди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама