19:32 msk, 26 Сентябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Президент Алишер Хўжаевга Миллий телерадиокомпания раҳбари лавозимини қайтариб берди

01.09.2017 10:11 msk

Фергана.Ру

Алишер Хўжаев. Фото “Узметроном”
Алишер Хўжаев яна қайтадан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) раиси лавозимига тайинланди дея хабар беради “Газета.uz" МТРКдаги ахборот манбасига таянган ҳолда.

У ушбу мансабда 2005 йил апрелидан 2017 йил февралига қадар фаолият кўрсатган эди. Баъзи кузатувчилар ва экспертлар унинг истеъфосини Ўзбекистон телевидениесида ўзгаришлар даври бошланаётгани сифатида қабул қилдилар. Боз устига, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телевидение ҳақида гапира туриб “ура-урачилик” даври ўтди, телеканалларда танқидий ва таҳлилий материаллар чиқиши керак, “Ахборот ” янгиликлар дастурини эса ислоҳ қилиш керак, деганди.

Хўжаевнинг ўрнига келган ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг собиқ раҳбари Хуршид Мирзҳидов МТРК раҳбари лавозимида бор-йўғи беш ой ишлади, унинг ўрнини эгаллаган Бобур Алиханов эса ҳатто бир ой ҳам ишлагани йўқ.


МТРК сайти саҳифасидан скриншот

МТРК раҳбарлари нега алмаштирилаётгани сабаблари ҳақида хабар берилмаяпти. Телерадиокомпания сайтида ҳозир раис лавозимини эгаллаб турган одам номини кўрсатилмаган. Афтидан, алмаштираериб зерикишганга ўхшаяпти.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама