05:43 msk, 21 Ноябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзга чиқади

30.08.2017 17:31 msk

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 12 сентябрида очилаётган БМТ Бош ассамблеясида сўзга чиқади.

Uzdaily.Uz хабар беришича, БМТ Бош ассамблеяси Нью-Йорк шаҳрида 19-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош ассамблеяси музокараларининг биринчи кунида маъруза қилади. Тадбирнинг биринчи куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳамда 72-сессия раиси Мирослав Лайчакнинг табрик сўзи билан очилади. Биринчи кунда шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп, Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша ва Франция Президентлари ҳам чиқиш қилишади.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош ассамблеяси Нью-Йорк шаҳрида 12 сентябрь куни очилади. 72-сессия давомида БМТ Бош ассамблеяси мухожирлар миграцияси, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, иқлимнинг ўзгариши, тенг ҳуқуқликни таъмитнлаш ва шу каби бошқа долзард масалалар муҳокама қилинади.

“Фарғона” агентлигига маълум бўлишича, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигадаги делегация августнинг бошида Нью-Йоркда бўлиб қайтган. Сафардан мурод – Дональд Трамп ҳамда АҚШ сиёсий ва ишбилармон доираларининг нуфузли вакиллари билан Шавкат Мирзиёевнинг юзма-юз учрашувини ташкил этиш бўлган. Ушбу ҳаракатлар натижасида қандай ютуққа эришилганини тез орада билиб оламиз.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги