10:52 msk, 20 Август 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Миллий университетда иккинчи олий таълимни сиртқи бўлимда олиш имконияти пайдо бўлди

09.08.2017 11:30 msk

Фарғона

Ўзбекистон миллий университети иккинчи олий таълимни олишни истаганлар учун сиртқи бўлим очди, деб хабар беради Газета.Уз ЎзМУ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Сиртқи таълим биология, геология ва география, журналистика, ижтимоий фанлар, иқтисодиёт, кимё, математика, физика, тарих ва хорижий филология факультетларида 36 йўналиш бўйича таклиф этилмоқда.

Кириш учун ҳужжатлар (жумладан олий таълим тўғрисидаги диплом) 20 августга қадар қабул комиссияга топширилиши лозим. Комиссиядан «Газета.uz"га хабар қилинишича, катта эҳтимол билан фақатгина суҳбатдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Мустақиллигининг дастлабки йиллари пойтахтдаги талабалар шаҳарчасида ўтган норозилик намойишлари ортидан мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов Тошкентдаги барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган вилоятлик талабаларни ўз вилоятларига қайтариб юборган ҳамда мамлакатдаги барча олий таълим муассасаларида босқичма-босқич талабалар сонини қисқартириш билан бирга сиртқи ва кечки таълим олиш тизимларини тугатган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама