05:07 msk, 17 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Туркманистон: Ашхабод полицияси шаҳарни ёш тиланчилардан «тозаламоқда»

08.08.2017 18:35 msk

Фарғона

Ашхабод полицияси Туркманистон пойтахти кўчаларида тиланчилик қилиб юрган болаларга нисбатан профилактика тадбирларини ўтказмоқда. Озодлик радиосининг Туркманистондаги манбаларининг хабар қилишича, сўнгги вақтларда тиланчи болалар тез-тез кўзга ташланмоқда.

Ашхабодлик шарҳловчи Аманмирад Бугаевнинг айтишича, полиция томонидан биринчи бор ушланган болалар огоҳлантирилади, икинчи бор ушлангудек бўлса, у холда уларнинг ота-оналари огоҳлантирилади.

Ашхабод полиция Департаменти ҳузуридаги балоғатга етмаганлар билан ишлаш инспекцияси ходимларининг айтишича, ногирон-болалар томонидан тиланчилик факти бўйича протокол тузилаётганда улар ва ота-оналари болаларни кўчаларда тиланчиликка жалб қилиш жиноят эканлиги борасида огоҳланитириладилар.

Ашхабодликларга кўра, имконияти чекланган болаларнинг гадойчилик қилаётгани ва уларни полиция томонидан ушланаётганини кўчаларда ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида ҳар куни кўриш мумкин.

"Ногиронлар аравачасида ўтириб тиланчилик қилаётганлар ҳар бир мамлакат, жумладан Туркманистоннинг ҳам имижига зарар келтиради. Шу тариқа шуҳратимизга зарар келтирувчиларга қарши кураш асосий мақсадимиздир», - деди ўз номини ошкор қилишни истамаган полиция ходими.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама