10:50 msk, 20 Август 2017

Марказий Осиё янгиликлари

"Қора рўйхат"дан чиқарилган Хайрулла Ҳамидов ТВга қайтишни ният қилмоқда

08.08.2017 18:24 msk

Фарғона

Тошкентнинг Чилонзор туманида яшовчи 56 киши сафида журналист Хайрулла Ҳамидов ҳам назоратда турувчилар "қора рўйхати"дан чиқарилди. Ҳамидовга кўра, энди у Ўзбекистон телевидениесида спорт шарҳловчиси бўлиб ишлай олиши мумкин.


Хамидовнинг Фейсбукдаги саҳифаси скриншоти

Ўзбекистонда диний мазмундаги маъруза ва шеърлари билан танилган 42 яшар журналист Хайрулла Ҳамидов, Kun.Uz нашрига берган интервьюсида: "Энди ТВ раҳбарияти қўрқмасдан мени ишга чақиришлари мумкин. Шарҳни соғинганман", деди.

Бунга қадар таниқли журналист "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айби бўйича озодликдан маҳрум қилинган эди. 2015 йилнинг қишида у амнистия актига мувофиқ, озодликка чиқарилган ва Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216 моддаси ("Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш") билан яна бир жиноят иши қўзғатгани маълум бўлган эди. Ҳамидов навбатдаги терговга доир саволларга кечроқ жавоб беришини билдирди.

Журналист диний мотивдаги айбловлар билан 5 йиллик қамоқ жазосини ўтаб чиққач, диний мотивдаги айбловларда гумон қилинган назоратдаги фуқаролар рўйхатида сақланаётган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама