05:07 msk, 17 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Россия: Суд “Новая газета” журналисти Али Ферузни Ўзбекистонга депортация қилиш тўғрисида қарор чиқарди

02.08.2017 19:45 msk

Фарғона

Басман райони судининг судьяси Артур Карпов "Новая газета" журналисти Али Ферузни (Худоберди Нурматов) “чегарадан мажбурий чиқариб юбориш йўли билан” депортация қилиш ҳамда миграция қонунчлигини бузгани учун 5 минг рублга жаримага тортиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Россия ҳуқуқий ва суд ахбороти агентлиги (РАПСИ) суд вакилига таянган ҳолда.


Али Феруз (Худоберди Нурматов). Фото «Новая газета»

Суд журналистга нисбатан протокол тузган полиция ходимларини қўллаб-қувватлади. Протоколда хорижий фуқаронинг РФда бўлиш режимини бузиши таъкидланади. Полиция ходимларнинг фикрича, Феруз 2011 йилдан бери Россия ҳудудларида қонунга зид равишда истиқомат қилиб келган.

"Новой газета" журналисти Елена Костюченконинг айтишича, Ферузни мусиқа мактаби ёнидаги Арман бурчагида ушлашган. Феруз бу мактабга вокал курси бўйича тақсил олиш учун қатнарди. Кейинроқ Алини ҳибсга олишдан аввал мусиқа мактабига фуқаро кийимида бўлганлар келиб бу бинода мусиқа мактаби жойлашганлигини сўрашгани ойдинлашди. Костюченконинг таъкидлашича, Ферузни кутиб туришган.

Полиция ходимларининг айтишича, журналист“шахсини аниқлаш зарурлиги” бўлган ва уни Басман райони ИИБга олиб келишган.

Саккиз йил муқаддам журналист Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган эди. Махаллий махсус хизматлар уни ҳамкорликка мажбурлашган. Унинг сўзларига қараганда, махсус хизмат ходимлари уни икки кун қийноққа солган ва хомиладор хотинини ўлдириш билан таҳдид қилишган. Шундан сўнг у мамлакатдан қочиб кетишга мажбур бўлган. Июнь ойида журналист Россия расмийлари унга бошпана беришдан бош тортгани ва ўзини олиб чиқиб кетиш учун “Европа мамлакати”га рухсат бермаганини билдирган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама