10:46 msk, 20 Август 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Туркманистан: Президент Бердимухамедов Рэмбо ролида – ҳарбийларни ўқ ва пичоқ отишга ўргатди

02.08.2017 19:36 msk

Фарғона

Австриядан туриб хабар тарқатувчи мустақил “Хроника Туркменистана” ахборот веб-сайти олдинроқ Туркманистон давлат телеканаллари тўлқинларида намойиш этган видеокадрларни чоп этди.


Видеороликда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ўқ дорилар билан тўла таъминланган ҳарбий-дала формасида кўринади.

У снайперлар милтиғидан нишонни тўппа тўғри олган ҳолда ўқ отади ва ўқ аниқ “ўнлик”ка бориб тегади. Ҳарбий-дала либосида бўлган куч ишлатиш салоҳиятига эга идораларнинг раҳбарлари давлат раҳбарининг усталигини қарсаклар билан қўллаб-қувватлашди. Туркманистон президенти бу каби маҳоратини тўппончадан ўқ отиш билан ҳам намойиш қилди.

Ролик якунида Туркманистон президенти генерал либосида ўз хонасидаги деворда турган нишонга садок отаётгани кўрсатилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама