10:47 msk, 20 Август 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Экспортчиларни валюта тушумининг 25 фоизини мажбурий сотишдан озод қилишди

31.07.2017 11:37 msk

Фарғона

Ўзбекистонда 2017 йил 1 августдан бошлаб хўжалик субъектларига товар, иш ёки хизмат экспортидан олинган валюта тушумининг 25 фоизини давлатга сотиш бўйича мажбурият бекор қилинган. Бу тўғридаги қаро 28 июль куни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган .

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда товар ва хизматлар экспортидан олинган валюта тушумининг бир қисмини Марказий банк белгилаб берган курс бўйича тижорат банкларига сотишга мажбурловчи меъёрлар амал қилиб келган.

Олдинроқ мажбурий сотиш ҳажми 50 фоизга тенг эди. 2016 йил 20 сентябрдан бошлаб бу миқдор мева-сабзавот, узум ва полиз экинлари маҳсулотларини экспорти билан шуғулланувчи ташкилтларга 25 фоизгача тушириб қўйилганди. 2017 йил 1 февралдан бошлаб бу қоида қолган ташкилотлар учун ҳам жорий этилди, фақат 16 турдаги маҳсулотлар истисно этилди (буғдой, олтингугурт, табиий газ, уран, полиэтилен, полипропилен, қора металлар, водород, инертн газлар, арзон металлар ва бошқа ларни экспорт қилувчиларга 50%).

Шу билан бирга, пахта толаси экспортидан келаётган валюта тушумининг 100 фоизи Марказий банкка сотилиши шарт.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама