05:07 msk, 17 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ва Қиргғизистон Ўшда мактаб қурилиши тўғрисида битим имзолашди

31.07.2017 10:38 msk

Фарғона

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари 28 июль куни Бишкекда Ўш шаҳрида умумтаълим мактаби қуриш тўғрисидаги Келишувни имзолади, дея хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирли матбуот хизмати.


Ўшдаги мактаб кўриниши тахминан шундай бўлади

Ўшда 630 ўринли умумий таълим мактаб биноси Ўзбекистон маблағлари ҳисобига қурилади ва Қирғизистон томонига мулк сифатида текинга топширилади.

Олдинроқ “Фарғона” агентлиги Ўш шаҳар ҳокимлиги қурилиш учун шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида умумий майдони 1,11 гектар ер участкаси ажратиб бергани ҳақида ёзганди. Лойиҳага кўра, қурилишнинг умумий майдони 3851 квадрат метрга тенг бўлади. Янги мактаб уч қаватли бўлади, унда спорт зали ва маросимлар зали учун жой ажратилган, врач кабинети, ошхона, ёзги спорт комплекси ва бошқа махсус хоналар кўзда тутилган. Ҳар бир қаватда лабораториялар ва устахоналар бўлади. Қурилиш материалларининг аксарияти Ўзбекистондан келтирилади. Мактаб 2017 йил сентябрга қадар қуриб битирилиши режалаштириланди

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама