10:16 msk, 30 Май 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Қозоғистон: Олма-отада ижтимоий тармоқларда терроризмни тарғиб қилган Умирова устидан суд бошланди

19.05.2017 20:47 msk

Фарғона

Олмаотада терроризмни тарғиб қилганликда айбланаётган Жанна Умирова иши бўйича суд жараёнлари бошланди. Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасидан Саид Бурятскийнинг «терроризм воизининг маърузаси» ёзувлари топилди.

Терговчиларнинг фикрича, Қапшағай шаҳрида истиқомат қилувчи 34-ёшли аёл «Мой мир» ижтимоий тармоғидаги ўзининг саҳифаси орқали тақиқланган диний аудиоёзувларни тарқатиш билан шуғулланган. Экспертиза бу ёзувлар Шимолий Кавказда фаолият юритувчи террор гуруҳининг аъзоси бўлмиш Саид Бурятскийнинг мурожаатлари эканлигини аниқлади.

Аёлнинг турмуш ўртоғи Жакшибек Биймурзаев айни дамда терроризм айби бўйича 25 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Оммавий ахборот воситаларининг маълумотига кўра, у «Ислом жиҳоди» гурухи (Марказий Осиё мужоҳидлар жамоати)нинг Қозоғистон бўлимига раҳбарлик қилган.

Жанна Умирова шу йилнинг январь ойида хибсга олинган ва Миллий Хавфсизлик Қўмитасининг Олмаота департаменти тергов изоляторида ушлаб турилган эди. Бу ерда у мусулмонлар либосини ечишга мажбур қилинди. Онасининг сўзларига қараганда, кўп ўтмай у соғлиғи сабабли Олмаотадаги Биринчи тергов изоляторига ўтказилган.

Аёлнинг онаси Куляш Умированинг айтишича, қизи диндор бўлиб, ҳижоб кийган, сўнгги тўрт йилда яширин турмуш тарзида бўлган: доимий равишда биринчи қаватдаги уйининг балконига қўшимча равишда қуриб олинган устахонасида бўлиб, у ердан чиқмаган. Онанинг айтишича, қизи ҳеч ким билан суҳбатлашмаган, бирор бир диний гуруҳга қўшилмаган, «фақат ибодат қилган ва Қурьон ўқиган».

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама