10:12 msk, 30 Май 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Эр-Риёддаги “Саудия Арабистони ва АҚШ” саммитига борадилар

19.05.2017 20:08 msk

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 21 май куни Эр-Риёддаги араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида иштирок этадилар.



Давлат раҳбарлари Эр-Риёдга Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал Сауд таклифига биноан борадилар.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Мирзиёевнинг Саудия Арабистонидаги ташрифи доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Тожикистон президент аппаратининг манбасидан олинган хабарга кўра, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон саммитда сўзга чиқиши мумкин. Аммо бу ҳозирча тасдиқланмаган ахборотдир.

Мазкур саммитга шунингдек Покистон бош вазири Наваз Шариф, Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳам таклиф қилинган. Учрашувда саммит таъсисчиларидан бири бўлган АҚШ президенти Дональд Трамп иштирок этади. Саудия Арабистони Трампнинг биринчи халқаро турнеси давомида ташриф буюрадиган биринчи мамлакат бўлади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама