10:12 msk, 30 Май 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Туркманистон қамоқхонасида «экстремизм»да айбланган мусулмон йигит йўқолиб қолди

19.05.2017 20:02 msk

Фарғона

Айни дамда Туркманистон қамоқхоналарида камида 150-200 маҳбус бор бўлиб, уларнинг айримлари изоляцияда 15 йилдан бери сақланмоқда, ўнлаб маҳбуслар қамоқда вафот эди, дейилади «Мемориал» хуқуқ ҳимояси маркази хабарида.

Тадқиқот маркази 16 май куни эълон қилган хабарда 1986 йилда туғилган Туркманистон фуқороси Аннамурад Атдаевнинг тақдири хақида маълумот берилган. Қоҳирада таълим олиб қайтган Атдаев шу йилнинг январь ойида Туркманистон қамоқхонасидан йўқолиб қолган. У “ислом экстремизми” бўйича сохта айб билан қамоққа ташланган эди. Унинг рафиқаси, Россия фуқароси Дарья Атдаеванинг айтишича, туркманистон расмийлари эрининг қаердалиги хақидаги маълумотларни яширмоқда. “У учрашув ва хат ёзиш хуқуқидан махрум этилган”, дейилади «Мемориал» баёнотида.


Аннамурад Атдаев

2008 йилдан бери Туркманистонга келмаган Атдаев паспортини қайта расмийлаштириш мақсадида 2016 йилнинг март ойида ватанига қайтишга мажбур бўлган эди. Дарья Атдаеванинг сўзларига қараганда, «у мамлакатига соқол қўйган холда қайтиб эҳтиётсизлик қилган». Унинг соқоли Миллий хавфсизлик вазирлиги ходимларида қизиқиш уйғотган.

Хуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотнинг маълум қилишича, 2016 йилнинг 27 сентябр куни уни навбатдаги “суҳбат”га олиб келишган ва шундан сўнг қўйиб юборишмаган. Ашхобод шаҳар суди 2016 йилнинг 13 декабрда бир кун мобайнида Атдаев ишини кўриб чиққан ва у айбдор деб топилган ҳамда 15 йил озодликдан маҳрум этилган. У ўзига қўйилган айбга иқрор бўлмаган, бироқ адвокат олиш хуқуқидан махрум қилинган.

Тасдиқланмаган маъдлумотларга қараганда, Атдаев Ашхобод яқинидаги Овадан-депе маҳфий қамоқхонасида ушлаб турилибди. Апрель ойи сўнггида Атдаевнинг зўрлик ишлатиш орқали йўқолиб қолиши билан боғлиқ мурожаат БМТнинг Ишчи гуруҳига юборилди, дейилади «Мемориал» хабарида.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама