10:14 msk, 30 Май 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон баҳсли Рогун ГЭС лойиҳасини ҳимоя қилмоқда

19.05.2017 19:53 msk

Фарғона

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов 15 май куни Брюсселда журналистлар билан учраш чоғида бир неча йиллардан бери қўшни Ўзбекистон эътирозларига сабаб бўлиб келаётган Роғун гидроэлектростанцияси лойиҳасини ҳимоя қилиб чиқди. Унга кўра, Душанбе «ҳамиша дарё оқими қуйида жойлашган қўшни мамлакатлар манфаатларини инобатга олиб келганин».

Тожикистон расмийларининг умид қилишича, Роғун тўғони лойиҳаси амалга ошгудек бўлса, мамлакат аҳолиси мунтазам равишда электр энергияси билан таъминланади.

Тўғон қурилиши ўтган йилнинг октябрь ойи сўнггида расман бошланган эди. Қурилиш ГЭС лойиҳасига кўп йиллар мобайнида қаршилик қилиб келган Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафотидан икки ойдан камроқ вақт ўтганидан сўнг бошланди. Каримовнинг фикрича, тўғон Ўзбекистон пахта далаларига келадиган сувни қисқартириб юборади.

Халқаро Human Rights Watch ташкилоти (HRW) ҳам лойиҳани танқид қилиб келади. Бу ташкилот вакилларининг фикрича, Роғун тўғони атрофида яшовчи кўплаб оилалар хукумат томонидан бошқа минтақаларга кўчирилиши туфайли уй-жой, озиқ-овқат, ичимлик суви ва билим олиш билан боғлиқ муаммолар билан тўқнаш келади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама