19:31 msk, 26 Сентябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон ТИВ интерактив консуллик хизматлари сайтини ишга киритди

12.05.2017 19:50 msk

Фарғона

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги consul.mfa.uz сайтида хорижий мамлакатларда юрган ўзбек фуқароларига тезкор хизмат кўрсатиш учун “онлайн маслаҳат” модулини ишга қўйди.


Сonsul.mfa.uz сайти саҳифасидан скриншот

“Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг консуллик масалалари бўйича саволларга жавобни тезлаштириш ва ёрдам беришга қаратилган. Бу саҳифада Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилиб, консуллик хизматида тўлдириш талаб қилинадиган керакли сўровномаларни интерактив усулда бажариш хизмати ва бошқа хизматлар жойлаштирилилган. Шу билан бирга, фуқароларнинг у ёки бу консуллик хизмати масаласи иш ҳолатини “Онлайн” тарзда билиб олиш имконияти киритилган”, - дейилади Consul.mfa.uz сайтининг бош саҳифасида.

Сайт 2017 йил март ойида ишга тушган, ўшандан бери 100 тадан зиёд мурожаатлар келиб тушган, ҳолбуки, хориждаги мамлакатларда юрган Ўзбекистон фуқароларининг сони бир неча миллионга тенг. Тахмин қилишимизча, сайт таклиф этаётган 14 та хизматдан фақат учтасидани фойдаланиш мумкин – “Ўзбекистонга қайтиш учун сертификат олиш тартиби”, “Вақтинча консуллик ҳисобига қўйиш тартиби” ва “Доимий консуллик ҳисобига қўйиш тартиби”. Шу билан интерактивлик сўровномаларни онлайн тарзда тўлдириш билан чекланиб қолмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама