10:13 msk, 30 Май 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Туркманистон: Ашхабодда судланган шахсларнинг Осиё ўйинларига бориши тақиқланди

12.05.2017 18:54 msk

Фарғона

Туркманистон пойтахти полицияси судланган шахсларга мурожаат қилиб олимпиада шаҳарчаси яқинига боришлари ва Осиёда-2017 доирасидаги протоколда қайд қилинган кўчаларда юришлари тақиқланганини маълум қилди. Бу хақда «Озодлик» радиоси туркман бўлимининг суҳбатдошлари хабар берди.

Ашхабода истиқомат қилувчи судланган шахслар полицияга чақирилмоқда. Хуқуқ тартибот идоралари ходимларининг ўзлари ҳам судланганларнинг уйига бориб ҳозирда нималар билан шуғулланаётганлари билан қизиқмоқда. Бу хақда «Хроника Туркменистана» ахборот агентлиги хабар берди.

Ашхабодда истиқомат қилувчи ўз исмини ошкор қилишни истамаган 52 ёшли фуқоронинг айтишича, полиция идорасида бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг олимпия шахарчаси яқинида бўлиш тақиқланганини ва протоколга киритилган кўчалардан юрмаслигини айтишган. «Улар Осиё ўйинлари ўтадиган жойларда бўлмаслигимни айтишди: «сен ишончни йўқотган одамсан, мабодо олимпия шаҳарчасида жиноят содир этилгудек бўлса, биринчи навбатда сен сўроқ қилинасан» дейишди», -деди «Озодлик» радиосининг сухбатдоши.

Халқаро ташкилотлар тадқиқотларига қараганда, Туркманистон аҳоли жон бошига жиноятчилар сони бўйича жаҳонда олдинги ўринларда туради. Американинг ноҳукумат «Prison Policy Initiative» ташкилотининг 2016 йилги ҳисоботига кўра, Туркманистон аҳоли жон бошига ҳисоблаганда жиноятчилар сони борасида жаҳонда икинчи ўринни эгаллаган. Маълумотларга қараганда, бу мамлакатда ҳар 100 минг кишига 583 нафар махбус тўғри келади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама