10:14 msk, 30 Май 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон президенти Хитойда 5 кун бўлади

11.05.2017 19:09 msk

Фарғона

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Хитойга боради ҳамда халқаро форумда иишида қатнашади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати 10 май куни тарқатган хабарига кўра, давлат ташрифи 11 майдан 13 майга қадар ўтади. Ўзбекистон президенти Пекинда ХХР раиси Си Жинпин, Давлат кенгаши раиси Ли Кэцян, халқ вакилларининг Бутунхитой йиғилиши доимий қўмитасининг раиси Чжан Дэцзян ҳамда мамлакатнинг бошқа раҳбарлари билан учрашади. Кун тартибида – икки томонлама муносабатларнинг аҳволи ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида узоқ муддатли шерикликни устивор йўналишлари бўйича мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашуви каби мавзулар турибди.

Мирзиёев Хитойнинг етакчи ширкатлари ва фирмалари вакиллари билан учрашувлар ўтказишни режалаштирган, унда замонавий технологияларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда ўзаро манфаатли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Давлат ташрифи тугаганидан сўнг Мирзиёев Пекинда қолиб 14-15 май кунлари ўтадиган олий даражадаги “Бир минтақа — бир йўл” халқаро форумида иштирок этади. Ушбу форумда, шунингдек, Аргентина, Белоруссия, Чили, Чехия, Индонезия, Кения, Лаос, Филиппин, Россия, Швейцария, Туркия, Вьетнам президентлари ҳамда Камбожа, Эфиопия, Фиджи, Греция, Венгрия, Италия, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Польша, Сербия, Испания, Шри-Ланка бош вазирлари қатнашиши кутилмоқда. ,

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама