03:38 msk, 22 Июль 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон: “Барҳаёт полк” тақиққа қарамай Душанбада юриш ўтказди

11.05.2017 14:45 msk

Kloop.Kg

Уч юзга яқин душанбеликлар Улуғ Ватан урушига қатнашган яқинларининг суратларини олиб Тожикистон пойтахтидан юриб ўтди. Аввалроқ расмийлар “Ислом қадриятларига зид келиши сабабли” “Барҳаёт полк”нинг акциясини тақиқлаган эди.

«Барҳаёт полк» юриши 9 майга режалаштирилган тадбирлар рўйхатига киритилмаган, лекин Душанбенинг турғунлари барибир ушбу акцияни ўтказишди.

Улар шаҳарнинг марказий кўчаларидан юриб ўтишди. Ташкилотчиларнинг айтишича, улар рухсат ололмаган, лекин “оталарининг хотирасига хурмат кўрсатиш учун” кўчага чиқишган.

Бир кун аввал, 8 майди Душанбеда совет халқининг фашизм устидан ғалабасига бағишланган “Хотира куни” ўтказилган. Тадбирга фахрийлар, элчихоналар вакиллари ҳамда маҳаллий мактабларнинг ўқувчилари таклиф қилинган.

«Барҳаёт полк»нинг акциялари ҳукумат томонидан тақиқлангани ҳақида тожикистон оммавий ахборот воситалари 5 май куни хабар беришганди.

«Ҳалок бўлганларнинг суратларини кўтариб кўчага чиқиб бўлмайди. Бундан ташқари, Тожикистон билан Афғонистоннинг чегарасидаги деярли уруш ҳолатидаги вазият қўшимча акцияларни ўтказишга йўл бермайди», — деб айтилган тожикистон ҳукуматининг расмий баёнотида.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама