14:05 msk, 24 Ноябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Марказий Осиё: Тошкентдан Иссиқ-Кўлга самолёт парвозлари очилмоқда

11.05.2017 10:05 msk

Фарғона

Ўзбекистондаги туристик агентликларининг маълум қилишича, 5 июлдан 30 августга қадар Тошкент аэропортидан Қирғистоннинг Томчи аэропортига самолётлар парвози йўлга қўйилади.

Diplomatic VIP ва Travel Service компанияларининг маълум қилишича, 190 ўринли «Боинг»-757-231 самолёти ҳар чоршанба куни Тошкент–Томчи–Тошкент йўналишида парвоз қилади. Парвоз 1 соат 20 дақиқа давом этади. Чипта нархи 340 АҚШ долларни ташкил қилади. Шунингдек, Сибирнинг энг йирик шахри бўлмиш Новосибирскдан хам Иссиқ-кўлга тўғридан тўғри самолёт парвоз қиладиган бўлди. S7 airlines компаниясига тегишли Embraer-170 самолёти чоршанба ва жума кунлари Новосибирск–Томчи–Новосибирск йўналишида парвоз қилади.

Парвоз 2 соату 50 дақиқа давом этади. Шунингдек, Остона–Томчи–Остона, Олмаота–Томчи–Остона ва Чимкент–Томчи–Чимкент йўналишларида ҳам парвозлар йўлга қўйилиши устида иш олиб борилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги