14:08 msk, 24 Ноябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Мўғулистонда қадимий ёзувни тиклашни режалаштиришмоқда

11.05.2017 09:35 msk

Фарғона

Мўғулистонда 2025 йилдан бошлаб иш юритишни эски мўғул ёзувида олиб боришга ўтишни режалаштиришмоқда. Мўғулистоннинг умумий ўрта таълим мактабларида алоҳида предмет сифатида эски мўғул хати 1991 йилдан бери ўргатиб келинмоқда. Бу алифбо 28 та графемалардан ибораб бўлиб, ҳарфлар тепадан пастга қараб ёзилади.

Тарихий манбаларга кўра, эски мўғул ёзуви Чингизхоннинг буйруғига асосан найманларнинг хони Таян устидан ғалаба қозонилганидан кейин қўлга олинган мирза Тататунга томонидан уйғур алифбоси асосида яратилган. Ўрта асрлардаги “Яширин солнома”, “Олтин солнома”, “Қадриятлар хазинаси”, “Ганжур” ва “Данжур” қутлуғ буддача китоблар каби асарлар эски муғул ёзувида ёзилган.

Кирилл алифбосига асосланган ҳозирги муғул тилининг алифбоси 1940 йилда Марказий Осиёнинг совет республикалари билан бир вақтда қабул қилинган эди. Ўшанда бу республикаларда аввал 1929 йилда араб ёзувидан лотин алифбосига, кейинроқ эса кирилл алифбосига ўтилган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги