14:10 msk, 24 Ноябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Туркманистон: Бош прокурор Осиё ўйинлари учун маблағ тўплай олмагани учун ишдан бўшатилди

11.05.2017 09:32 msk

Фарғона

Туркманистоннинг собиқ бош прокурори Аманмират Халлиев ва унинг ходимлари Осиё ўйинлари учун бадавлат кишилардан маблағ тўплай олмаганлари учун мансабларидан бўшатилди. Бу хақда «Озодлик» радиоси маълум қилди.

Айни шу айблари учун Ички ишлар вазирига «қаттиқ хайфсан» берилди. Манбаларнинг айтишича, «солиқ» тўлашдан бўйин товлаган ўнлаб тадбиркорлар хибсга олинган, айримлари Туркманистондан чиқиб кетган.

Манбага кўра, президент Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг асабийлашишга Осиё ўйинлари учун маблағ топиш борасидаги топшириғи бажарилмаётган бир пайтда, хуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг уйи тинтув қилинганда катта миқдорда нақд пуллар топилгани сабаб бўлди.

«Вазият шу даражада умидсизлик холатига келиб қолдики, президент Қурбонгули Бердимуҳамедовнинг шахсан ўзи йирик тадбиркорларга мурожаат қилиб, Осиё ўйинлари учун пул сўрашга мажбур бўлди,- дея таъкидлайди хукумат идораларига яқин бўлган манба. – Бу вақтда прокуратура ва ички ишлар идоралари ходимларининг уйидан миллионлаб доллар нақд пуллар топилмоқда».

Ашхабодда ўтиши кутилаётган Осиё ўйинларига 8 миллиард доллар сарфланиб бўлинди, жумладан, Олимпаиада шаҳарчаси учун 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланди. 2,3 миллиард доллар эса янги халқаро аэропорт қурилишига сарфланган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги