14:05 msk, 24 Ноябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: “Барҳаёт полк” юриши 9 май куни барибир бўлиб ўтди

10.05.2017 20:11 msk

Фарғона

Тошкентда 9 май куни “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуасида “Барҳаёт полк” акцияси бўлиб ўтди. Ўз қариндошлари – Улуғ Ватан уруши фахрийларининг фотосуратларини кўтариб олган Ўзбекистон пойтахти аҳолисининг юриши ўтган йилдаги каби, шаҳар расмийларининг тақиқига қарамай бўлиб ўтди. Бир йил аввал ша=ар =окимлиги акцияни ўтказишга ҳеч қандай сабабларни рўкач қилмаган бўлса, бу йил “дунёдаги мураккаб сиёсий вазият”ни баҳона қилди. Ҳудди дунёда қачонлардир сиёсий вазият мураккаб бўлмагандек.


9 Май куни Тошкентда, фото © «Фергана.Ру»

“Барҳаёт полк”нинг ўтган йилги акциясида бир неча ўнлаб одамлар қатнашганди, бу сафар “Биродарлик қабристони” мажмуасидаги “Мотамсаро она” монументи атрофида бир неча юзлаб тошкентликлар юриш ўтказдилар. Аввалига Улуғ Ватан уруши фахрийларининг фотосуратларини кўтарган одамлар гуруҳи абадий олов ёнида журъасизлик билан ийманишиб турдилар, кимдир “Нима, “Барҳаёт полк бўладими?” деб сўради. Акция ташкилотчилари унга қарата вишшиллаб: “барҳаёт полк деган гапларни гапиришга ҳожат йўқ эди...” деб дакки бердилар. Шу ерда кимдир “Қани, юрайлик энди” дея қичқирди. Оламон аввалига журъатсизлик билан, кейинига эса қўрқмай уларнинг ортидан эргашди ва бунга ҳеч ким ҳалақит бермади...





Шу куннинг ўзида Дўстлик боғида (аввалига Киров, ундан кейин эса Бобур номи билан аталган) Халқлар дўстлиги майдонида ўрнатилган “Халқлар дўстлиги” монументининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда “нафратомуз” шўро ўтмишига қарши кураш доирасида ёдгорлик ҳайкаллари шаҳар четига чиқариб ташланганди.

Уруш йилларида Совет Иттифоқининг турли республикаларидан ўн беш болани ўз қарамоғига олган тошкентлик темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласининг бронзадан ясалган ҳайкаллари кўчирилаётган пайтда болалардан бирининг ҳайкалчаси, шунингдек, болға, сандон ҳамда бронзадан ясалган атиргулларнинг бир нечта гулдастаси йўқолиб қолганди.


Фото © «Газета.Уз»

Бироқ Дўстлик боғида ёдгорлик ўрнатилиши арафасида болаларнинг ҳамма ҳайкаллари жойида эканлиги аниқланди. Йўқолган боланинг ҳайкалчаси қандай қилиб топилгани ҳақида маълумот йўқ.

Ўз мухбиримиз

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги