14:08 msk, 24 Ноябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди

10.05.2017 18:14 msk

Фарғона

Тожикистонда узоқ йиллардан бери илк бор Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон делегацисияга республика маданият вазирининг ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов этиб тайинланган. Маданият кунлари давомида ўзбекистонлик ижрочилар ва мусиқачилар Душанбе, Турсунзода ва Қўрғонтепа шаҳарларида концертлар беришади ва маданий дастурлар намойиш этишади.

Тожикистон Маданият вазири Шамсиддин Орумбеков хабарига кўра, Ўзбекистон маданияти кунларининг расмий очилиши 10 май куни Опера ва балет давлат академик театрида бўлиб ўтади. “Бу иккала қўшни мамлакатлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир”, - деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик, 1998 йилдаёқ икки мамлакат шу соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида келишувни имзолаганига қарамай,узоқ йиллар давомида амалда “музлатиб” қўйилган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги