03:38 msk, 22 Июль 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Туркманистон: Ашхобод яқинида вилоятдан келган автомобиллар учун тураргоҳлар қурилади

10.05.2017 18:09 msk

Фарғона

Ашхобод яқинида махсус тураргоҳлар қурилмоқда. Бу тураргоҳлар минтақалардан келган автотранспортлар учун мўлжалланган.

3 мингта автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ Ашхабоддан 15 километр узоқликдаги Гаверс туманида жойлашади. Қурилиш қисқа муддатда – шу йилнинг июнь ойи сўнггига қадар тугалланиши керак. Иншоат қурилишида иштирок этаётган компания инженерларидан бири ўз исмини ошкор қилишни истамаган холда, автотураргоҳ қурилиши Осиё ўйинлари арафасида пойтахтга вилоятлардан келган автомобилларни киритмаслик мақсадида мамлакат раҳбариятининг фармойишига биноан олиб борилаётганини билдирди.

Туркманистон расмийлари минтақалардан келаётган автомобиллар учун тураргоҳ қурилиши ва автомобилларни пойтахтга киришини чеклаш билан боғлиқхабарларга изоҳ бермаяпти. “Озодлик” радиосининг манбаси бу тадбир Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида амалга оширлаётганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, жанг санъати ва ёпиқ иншоатларда Осиё ўйинлари шу йилнинг 17 сентябридан 27 сентябрига қадар Туркманистон пойтахти Ашхободда бўлиб ўтади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама