19:31 msk, 26 Сентябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Қозоғистон: Жанубий Қозоғистон вилоятида аутизм билан касалланганлар сони ортмоқда

10.05.2017 18:07 msk

Фарғона

Жанубий Қозоғистон вилоятида 121 нафар аутизм билан касалланган болалар ҳисобда турибди. Вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансери вакили Айман Қуттихўжаеванинг айтишича, аутизм билан касалланган болалар сони ҳар йили ортиб бормоқда. Масалан, 2000 йилда аутизм билан касалланган болаларнинг сони фақат бор-йўғи 10 нафар эди.

“Аутизмни енгамиз!” лойиҳасининг вакили, аутизм билан оғриган Тўлқин Турапбековнинг онаси бўлган аёлнинг айтишича, Қозоғистонда аутизм билан оғриган болаларни қўллаб-қувватлаш учун етарлича имкониятлар мавжуд эмас ва бу ота-оналар жабр кўраётган сабаблардан биридир.

Жанубий Қозоғистон вилояти таълим бошқармасининг бош мутахассиси Галия Жанаева таъкидлашича, “аутизм билан касалланган болаларни ижтимоий мослаштириш ва уларга таълим бериш учун зарур шароитлар яратилган. Уч ёшдан 18 ёшгача бўлган 59 нафар аутист болалар ўқишга йўналтирилган”, - дейди у.

“Аутизмни енгамиз!” жамоат фонди координатори Жандос Сейитнинг сўзларига қараганда, давлат аутизм муаммоларига эндигина эътибор қарата бошлади. Унга кўра, “Самруқ-Қазин” фаровонлик миллий фондининг қўллаб-қувватлаши туфайли аутизм билан касалланган болаларни ривожлантириш марказлари Қарағанда, Қизил Ўрда, Олмаота, Остона шаҳарларида иш бошлаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама