03:36 msk, 22 Июль 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон: Спортчиларига соқол қўйиш ман этилди

08.05.2017 13:02 msk

Фарғона

Тожикистонда спортчиларининг Аҳлоқ кодекси тақдим этилди ва унга кўра, соқол қўйиш, “узун соч ва олдирилмаган тирноқ” билан юриш ман этилади. Кодекс лойиҳаси Ёшлар, спорт ва туризм ишлари бўйича қўмита томонидан тайёрланди.

Тожикистоннинг Ёшлар, спорт ва туризм ишлари бўйича қўмитасида бунга ўхшаш талабларни киритиш учун кескин асослар мавжуд бўлган. Қўмита вакили Суҳроб Акбаршога кўра, бу меъёрлар тозалик ва гигиенага риоя қилиш мақсадида таклиф этилмоқда. «Шу жумладан узун сочлар ва соқол орқали юқумли касалликлар юқмаслиги учун киритилди. Сатр эса («сатр» - ҳижобнинг тури. Таҳририят изоҳи) спортнинг бир нечта турлари бўйича мусобақалар вақтида шунчаки ҳалақит беради», - деди у.

Спортчилар аҳлоқ кодекси лойиҳаси мутахассисларнинг тавсиялари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда яна қайта ишланади, унга риоя қилиш спортчилар ва тренерлар учун мажбурий бўлиб қолади. «Гап шундаки, мамлакатнинг баъзи катта мусобақаларида спортчилар томонидан баъзи номақбул ҳаракатларга йўқ қўйилган эди», - деб таъкидлади Суҳроб Акбаршо.

Спортчилар учун аҳлоқ кодексини тайёрлаш масаласи 2017 йил 23 мартида кураш бўйича мусобақа вақтида рўй берган можародан кейин кўтарилди. Ўшанда курашчи Комроншоҳ Устопириён уятсиз имо-ишоралар учун Тожикистон ичидаги миллий кураш бўйича барча мусобақалардан икки йилга четлатилган эди.

Бундан ташқари бир неча йил аввал ваҳдатнинг “Хайр” жамоаси футболчиси Парвиз Турсунов узун соқол қўйгани туфайли ўйинга қўйилмаган эди, ўшанда бу ҳолат эса тожикистон жамиятида шов-шувга сабаб бўлган эди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама