14:04 msk, 24 Ноябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: 2018 йилдан бошлаб милициядаги сўроқлар видео камералари кузатуви остида ўтади

04.05.2017 20:17 msk

Фарғона

2018 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон ички ишлар органларида сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек тергов ҳаракатларини аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 апрель куни имзолаган “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида сўз юритилган.

Тергов департаменти тузилмасида суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) ва суриштирув бўлинмалари (гуруҳлари) тузилади. Улар фақат олий юридик маълумотга эга бўлган ходимлар билан жамланади. Тергов департаменти билан ҳудудий бўлинмалар ўртасида видеоконференцалоқа тизими жорий этилади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги