19:31 msk, 26 Сентябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Болаларнинг вақтинча чет элга чиқиши учун ота-оналардан биттасининг розилиги етарли

04.05.2017 20:00 msk

Фарғона

Балоғатга етмаган Ўзбекистон фуқароларининг хорижий мамлакатга вақтинча чиқиши учун эндиликда ота-оналардан биттасининг розилиги кифоя қилади. Бу ҳақда 2 май куни Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбари Улуғбек Тошхўжаев Халқаро пресс-клуб сессияси доирасида журналистларнинг саволларига жавоб бера туриб маълум қилди, дея хабар беради “Подробно.Uz”.


Халқаро пресс-клубнинг 2017 йил 2 май кунги сессияси спикерлари. “Норма.Uz” сайтидан олинган фотосурат

Тошхўжаевга кўра, бола чет элга доимий яшаш учун чиқадиган бўлган тақдирда ота-оналарнинг иккови рухсат бериши керак бўлади. Чиқиш стикерини расмийлаштириш учун таълим муассасаси томонидан берилган ҳужжатлар, анкета ва боланинг фотосурати ва паспорти керак бўлади, холос.

Мутасаддининг маълум қилишича, Ўзбекистонга яқин йиллар ичида биометрик паспортларни олиш учун электрон тартибда навбатга туриш тизими жорий этилади. Чиқиш стикерларининг ўрнига хорижий паспортларга муомалага киритиш бўйича консультациялар олиб борилмоқда, - дея хабар беради “Норма.Uz”. Паспорт тизимини ислоҳот қилиш бўйича муайан ҳужжатларни президент йилнинг охирида тасдиқлаши кутилмоқда.


ИИВ раҳбари Абдусалом Азизов. “Газета.Uz” сайтидан олинган фотосурат

Халқаро пресс-клуб сессиясида Ўзбекистон ИИВ раҳбари генерал-майор Абдусалом Азизов қатнашди. У ички ишлар органлари ходимларининг ноқонуний ишлари ҳақида 1102 рақамли ишонч телефонлари орқали маълум қилиш мумкин бўлишини билдирди. Мурожаатларни қабул қилиш маркази янги ИИВ Бошқармаси доирасида тузилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама