14:05 msk, 24 Ноябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

04.05.2017 16:01 msk

Фарғона

Зайд Раад аль-Хусайн

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги делегация 10-12 май кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда "Подробно.Уз" хабар берди.

Uzbekistan Today хабар беришича, бу Зайд Раад ал Ҳусайн лавозимга ўтирганидан бери унинг Ўзбекистонга биринчи ташрифидир. Ташриф чоғида олий комиссар Ўзбекистон ва Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда икки томонлама манфаатларни акс эттирувчи соҳаларда келгуси ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилиб олади.

Олий комиссар Ўзбекистонга ташрифи чоғида халқаро пресс-клубда ташриф якунлари бўйича чиқиш қилиши кутилмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги