23:10 msk, 19 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Россия: Петербургдаги теракт ташкилотчиси деб тахмин қилинаётган шахс Россия фуқаролигини қабул қилган ва Туркияга бориб келиб юрган

19.04.2017 18:46 msk

Фарғона

Подмосковьеда ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати- федеральная служба безопасности) ходимлари Петербург метросидаги теракт ташкилотчиларидан бири дея гумонланаётган шахс – Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида туғилган 27 ёшли Аброр Азимовни қўлга олдилар. Тергов фаразига кўра, Акбаржон Жалиловни айнан шу одам тайёрлаган.

Азимовни қўлга олиш бўйича операция бир кун олдин Одинцово районида ўтказилди. Терактни уюштиришда гумонланувчи ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаган. Унинг ёнида жанггавор пистолет, патронлар, бир нечта уяли алоқа телефонлари топилди, дея хабар беради “Вести”. “Нега қўлга олинганингни биласанми?” деган саволга Азимов “Ҳа”, деб жавоб берди.


Аброр Азимовнинг қўлга олиниши. Россия ФСБ фотоси.

“Айни пайтда Азимов билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тез орада тергов судга мурожаат қилиб, қўлга олинган шахсга нисбатан эҳтиёт чораси кўришни танлашни илтимос қилмоқчи”, - деди Россия Тергов қўмитаси ОАВ билан алоқалар бўлими раҳбари Светлана Петренко.

Махсус хизмат ходимлари Акбаржон Жалиловнинг телефон алоқаларини ўргана туриб Аброр Азимовни топдилар. “Коммерсант” манбалари маълумотига кўра, Жалилов терактни содир этишдан олдин у билан телефон орқали боғланган экан.

Азимов 2008 йилда Жалолободдан чиқиб Россия кетган, у ерда доим яшаб ишлаган. Юртига йилда бир бор келиб юрган. 2013 йилда Азимов Қирғизистон фуқаролигидан чиқиб, шу йилнинг ўзида Россия фуқаролигини олган, дея ёзади “Интерфакс”.

“Фонтанка” ёзишича, Азимов 2016 йилда икки марта Туркияга борган, бироқ ҳар иккала сафари қисқа муддатли бўлган – 3 кун.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама