12:19 msk, 29 Апрель 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Президент Шавкат Мирзиёев мулозим амалдорлар учун “фавқулодда вазият” эълон қилди

18.04.2017 05:15 msk

Фарғона

Ўзбекистон: Президент Шавкат Мирзиёев мулозим амалдорлар учун “фавқулодда вазият” эълон қилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўл остидаги мулозимларини боплаб пўстини қоқиб ташлаганини тасвирловчи навбатдаги аудиоёзуқ тарқатилмоқда. Бир неча кун олдин (аниқ санаси номаълум) олий мартабадаги амалдор мулозимлар олдида чиқишида Шавкат Мирзиёев амалда “фавқулодда вазият” эълон қилди.


У келаётган икки йил давомида мутасаддилар бир кеча-кундузда 24 соатдани ишлашини эълон қилди ва ҳеч ким унинг рухсатисиз уйига кета олмайди. Давлат бошқаруви органлари ходимларининг ишини назорат қилиш учун вилоятларда қандайдир “махсус бўлимлар” ташкил этилади.

“Мана сизлар нега биз “Халқ билан мулоқот йилини” эълон қилдик деб ўйлайсиз? Ҳаммаси илгаригидек қолади, деб ўйладингизми? Йўқ, энди асло аввалгидек бўлмайди. Ёки сизлар ниҳояти ишлайсизлар ёки ўз иш ўринларингизни бўшатиб қўясиз. Ҳаммангиз балқиққа, коррупцияга ботиб қолгансиз! Бахтингизга ўрнингизни эгаллайдиган керакли миқдордаги кадрлар йўқ: мана шу бизнинг асосий муаммо. Аммо икки йилдан кейин биз керакли кадрларни тайёрлаб бўламиз. Янги, ёш одамлар келади”, - дея билдирди президент.

У қўл остидагиларни қандай жазолаши, мавжут таркибдаги мутасаддиларни алмаштириш учун керакли кадрлар йўқ бўлган ҳолатда айбдорларни қандай ишдан бўшатиши ҳақида аниқлик киритиб ўтирмади. Шунингдек, у “янги, ёш” кадрлар қаердан келиб қолишини ҳам айтмади.

“Кўпчилик преидентнинг гапларидан норози. Қандай қилиб суткасига 24 соат ишлаб бўлади? Агар бу фақат демагогия бўлса, унда кимга қаратилган? Мирзиёев ҳукуматдаги собиқ ҳамкасблари – вазирлар, соҳа раҳбарлари орасидан ўзига душман орттирмоқда. Ёки у биргина бақир-чақирлар ва дағдағалар билан мамлакатдаги иқтисодий вазиятни ўзгартириб бўлади, деб ўйлаяптими?” – дейди Ўзбекистондаги вазирликлардан бирининг ходими “Фарғона” мухбири билан суҳбатда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама