23:10 msk, 19 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Туркманистон: Фермерларига бажарилмаган режа учун солиқ солишяпти

12.04.2017 07:32 msk

Фарғона

Туркманистоннинг Болқон вилоятидаги фермерларга бажарилмаган режа учун солиқ солишяпти. Камида ўнлаб фермерлар қанд лавлаги етиштириш бўйича давлат режасининг бажарилмаганги боис улар ўз ҳамёнларидан 500-1000 манат (деярли 142-285 доллар) солиқ тўлашлари шартлиги ҳақида хабарнома олишган.

Болқон вилоятининг Сердар туманидаги фермерлик уюшмалари пудратчиларидан бирининг айтишича, туман маъмурияти уларни агар талаб қилинган миқдордаги пулни тўлашмаса, ижарага олган ерларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, судга беришлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

«Бугун Гарабогаз ва Тутли фермер хўжаликларидаги 30 га яқин пудратчилар нима қилишга ҳайрон. Баъзиларидан 500, баъзиларидан эса 1000 манат талаб қилишяпти. Биз бу йилги ҳосилдан фойда олмадик, аксинча, зарар кўрдик. Талаб қилинаётган пулни қандай қилиб тўлаймиз», - дейди маҳаллий фермер.

Фермерлар давлат томонидан берилган уруғ сифатининг ёмонлиги маҳсулот сифатига ва ҳосилдорликнинг пастлигига олиб келгани ҳақида таъкидламоқдалар.

Бажарилмаган давлат режасини тўлдириш учун фермерлардан йиғилаётган пул ҳақида расмий матбуотда ҳеч қандай хабар йўқ. Озодлик радиоси таҳририяти Сердар тумани маъмуриятидан ҳам ҳеч қандай изоҳ ололмаган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама