22:20 msk, 17 Август 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон: Милиционерларга бир ойда бир марта театрга тушиш вазифаси топширилди

12.04.2017 07:28 msk

Фарғона

Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидан ҳар бир ходимнинг ойда бир театрга тушишини талаб қилди.

Мазкур топшириқ ўтган ҳафта, мамлакат ИИВ раҳбари ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш бошқармалари раҳбарияти ва шахсий таркиб биргаликда Абулқосим Лохутий номидаги Давлат академик драма театрида «Чарҳи гардон» номли тарихий спектаклни томоша қилишганидан сўнг эълон қилинган.

ИИВ матбуот котиби Умаржон Умаралининг айтишича, театр томошаларини кўриш довюрак ходимларнинг руҳий ва маънавий савиясини оширади ҳамда кунлик оғир меҳнатдан сўнг чарчоқларини ҳам ёзади.

«Милиция ходимлари турли кунларда, ойда бир марта театрга тушишлари шарт, деган қарор қабул қилинди. Бу қарор ИИВнинг мамлакат ҳудудидаги барча бўлимларига тегишли», - дейди матбуот котиби.

Умаржон Умаралига кўра, ички ишлар вазири Нур Табаровнинг «Чарҳи гардон» спектаклини томоша қилгач, театр артистларига юқори даражадаги профессионализм учун миннатдорчилик изҳор этиб, саҳна ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятига яқин эканлигини айтган ва бундан буён «биз ҳар ойда республикамиз театрларига тушиб туриш ниятимиз бор» деган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама