05:34 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Россия: ФСБ раҳбари МДҲ мамлакатларидан келган мигрантларни Россиядаги “террорчи гуруҳларнинг ўзаги” деб атади

12.04.2017 07:26 msk

Фарғона

Александр Бортников
МДҲ мамлакатларидан келган меҳнат муҳожирлари Россия ҳудудидаги террорчилик гуруҳларнинг негизини ташкил этади, деди 11 апрель куни Россия Федерал хавфсилик хизмати (ФСБ) ва Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси (МАҚ) раҳбари Александр Бортников. “Мавжуд маълумотлар таҳлили натижалари террорчилик гуруҳларининг асосий ўзагини Россияга меҳнат муҳожирлари оқими билан бирга кириб келган МДҲ фуқаролари ташкил этишига гувоҳлик бермоқда”, - деди Бортников МАҚ мажлиси давомида, дея хабар беради “Интерфакс”.

Унга кўра, Россияда “мазкур шахслар мигрантлар орасида фаол ёллаш фаолиятини бошлаб юбориб, терактлар ижрочиларини ўз сафларига жалб қилмоқдалар”. Бортников қайд этишича, Россияга келаётган жанггариларининг бир қисми тайёргарчиликдан ўтган ва Сурия ва Ироқда жангавор ҳаракталарда иштирок этишган.

Шу муносабат билан ФСБ раҳбари Россия ҳудудига жанггарилар кириб келишининг олдини олиш учун чегара режимига қўшимча чораларни киритишни таклиф қилди.

ФСБ директори “ўтган йилнинг ўзида Москва, Санкт-Петербург, Красноярск, Екатеринбург, Тула, Уфа, Сочи, Новосибиркс, Нижний Новгородда 16 та терактнинг олди олинганини” маълум қилди. Зарарсизлантирилган гуруҳларнинг аъзолари МДҲ мамлакатлари фуқаролари бўлиб чиқди. “Халқаро террорчилик ташкилотларнинг 46 та ячейкаси йўқ қилинди”, дея ёзади “Коммерсант”.

Шу билан бирга, Бортников “Ислом давлати” билан алоқадор террорчиларпнинг дунёнинг турли мамлакатларида, шу жумладан, Россияда ҳам террорчилик актларини ўтказиш нияти мавжудлиги ҳақида маълумотлар бор, деб билдирди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги