23:09 msk, 19 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Душанбе аэропортида Тошкентдан биринчи самолёт қўнди

11.04.2017 16:55 msk

Фарғона

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Тошкент-Душанбе йўналишида очилган йўналиш бўйича биринчи мунтазам рейсини амалга оширди. Бортга 25 нафар йўловчини олган лайнер Душанбе халқаро аэропортида маҳаллий вақт билан соат эрталаб 8.25 да қўнди, дея хабар беради “Озоди” (Озодлик радиоси, тожик тили хизмати). Йўловчиларнинг кўпчилиги Душанбеда ўтадиган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркасининг иштирокчиларидир. Шу бугуннинг ўзида қайтишга 12 нафар йўловчи бор.

Ўзбекистонлик авиаташувчи ҳафтасига икки марта – сешанба ва шанба кунлари Тожикистон пойтахтига парвозларни амалга ошириши кутилмоқда. Бироқ томонлар истиснога ҳам йўл очиб қўйишган: ҳаммаси авиачипталарга бўлган талаб ва самолётнинг тўлишига қарайди. Ҳозирча Душанбе-Тошкент, Тошкент-Душанбе йўналишига чипталарнинг нархи 140 АҚШ долларига тенг, ҳолбуки парвоз вақти бор-йўғи 45 дақиқани ташкил этади.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама