12:19 msk, 29 Апрель 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев милицияни танқид остига олиб, уни қайта ислоҳ қилишга буюрди

11.04.2017 16:20 msk

Фарғона

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони имзолади. Фармон “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган.


Узбек милиционерлари. Фото Reuters

Фармоннинг дастлабки тўққизта бандида президент ички ишлар органлари тизимдаги мавжуд муаммолар ва камчиликлар ҳақида билдирган. Хусусан, у ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ҳозирги талабларга жавоб бермаслигини, порахўрлик ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳамон учраб туриишини тан олган. Марказий ва ўрта бўғиннинг баъзи хизматларида етарли иш ҳажми бўлмай туриб, керагидан ҳам ортиқча штат бирликлари сақланиб турган бир пайтда, қуйи бўлинмалар зиммасига ҳаддан зиёд хизмат вазифалари юклаб қўйилган. Аҳоли билан мулоқот йўлга қўйилмаган, фуқаролар билан муомала маданияти пастлигича қолмоқда, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик таъминланмаяпти ва ҳоказо.

Шундан кейин келган ўнта бандда президент Ўзбекистон Ички ишлар органлари тизимини ислоҳотининг асосий йўналишлари белгилаб берган ҳамда ИИВ тузилмаларидаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилган. Мисол учун, Тергов бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментига; Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати Кадрлар бош бошқармасига; Ташкилий-инспекторлик бошқармаси Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармасига; Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига; Шахсий таркиб бўйича махсус инспекция Ўз хавфсизлиги бошқармасига; Котибият Жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармасига; Алоқа бўлими Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармасига; Транспортдаги ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига, тармоқ ички ишлар бошқармалари (бўлимлари, бўлинмалари) транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларига; Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти Ҳарбий-техника институтига; Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби Ёнғин хавфсизлиги институтига; сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларига ўзгартириладиган бўлди.

Шунингдек, Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси негизида — Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси; Эксперт-криминалистика маркази ва Эксперт-портлатиш техникаси маркази негизида — Эксперт-криминалистика бош маркази; Молия-иқтисодиёт бошқармаси, Моддий-техника таъминоти бошқармаси, Хўжалик бошқармаси, Капитал қурилиш бошқармаси негизида — Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси; Ташкилий-инспекторлик бошқармасининг Халқаро ҳамкорлик бўлими ҳамда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ушбу соҳада халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик бўлими негизида — Халқаро

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама